16:36 / 26.04.2021
2 673

Коронавируснинг энг хавфли штамми бўйича маълумот берилди


Коронавирус инфекциясининг қайси штамми энг хавфли ҳисобланади? АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирус инфекцияси ва унга қарши вакцинация борасидаги саволларга жавоб берди.

Коронавирус инфекцияси бўйича маълумотлар доимий равишда ўзгариб турсада, бугунги кунда АҚШ, Хитой, Россия ва Европа давлатлари маълумотларга кўра, дунёда аниқланган ва тасдиқланиб келаётган коронавирус инфекциясининг штаммлари ичида бирламчи пайдо бўлган коронавирусга нисбатан турли хил, яъни тезроқ тарқалувчи ёки оғирроқ кечувчи хуссусиятларга эга бўлган штаммлари мавжудлиги ёритилмоқда.

Охирги тадқиқотлар натижасида «африканча» штамм энг хавфли деб тан олинган, чунки бу штамм гуморал иммунитетга қарши тура олади ва унга қарши даволашнинг таъсири пастроқ. Бу штамм билан касалланганларда коронавирус инфекцияси оғир ва ўта оғир даражада ўтади.

Лекин, шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, бу штамм бирламчи коронавирусга ва британча штаммга нисбатан секин тарқалувчандир. Шу хусуссияти билан уни учраши камроқдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият