
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинишича, ушбу ҳафтада ҳам кўплаб тадбирлар, масалалар муҳокамаси бўлиб ўтади. Шулар қаторида, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган.
Унда иккита асосий йўналиш:
- биринчиси — ички бозорни қурилиш материаллари билан етарлича таъминлаш, энергия самарадорлиги орқали таннархни тушириш;
- иккинчиси — импорт таркибини ўрганиб, уларнинг ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бунинг учун янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириб, корхоналарни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, бу ҳафтада давлатимиз раҳбарининг Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқотлари ҳам режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар