1 880
«Маҳаллий йўналишларда кичик самолётлар қатновини йўлга қўймоқчимиз» — транспорт вазири
Транспорт вазири, «Uzbekistan Airways» AЖ бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов 28 апрел кунги матбуот анжуманида компания кичик моделдаги самолётларда маҳаллий парвозларни йўлга қўйишни режалаштираётгани ҳақида айтди.
«Ички йўналишда парвозлар сонини кўпайтириш мақсадида яна бошқа жиҳатдан кичкинароқ бўлган самолётлар лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Буни ҳозир гапиришга сал вақтли деб ўйлайман. Бизнес моделини ишлаб чиққанимиздан кейин бунга яна алоҳида урғу берамиз.
Асосий мақсад – биринчи навбатда Ўзбекистон фуқароларининг республикада мобиллигини ошириш. Яъни вилоят марказларини пойтахт билан боғлаш», – деди вазир.
Илҳом Маҳкамовга кўра, маҳаллий йўналишлар учун кичик самолётларда чипта нархлари ҳозиргидан камида 20 фоизга арзон бўлади.
«Биз йилига камида 3 миллион аҳолини ички йўналишларда ташиш қобилиятига эга бўлиш маррасини ўз олдимизга қўйганмиз», – таъкидлади Uzbekistan Airways раҳбари. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?