20 581
«Совет давлати байроғи Тошкентнинг қоқ марказида баланд кўтарилиши ўзбек халқига нисбатан ҳақорат» — Алишер Қодиров
Фото: Facebook / @uzbrsgov
«Миллий тикланиш» партияси 1 май куни Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» (собиқ «Истиқлол») санъат саройи олдида ташкил этилган очиқ концерт вақтида Совет Иттифоқи байроғи кўтарилганини кескин қоралайди. Партия етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодировнинг қўшимча қилишича, бу қизил байроқнинг кўтарилиши «ғаразли провокация» бўлган.
«Биз санъатга қарши эмасмиз, санъатни сиёсатга қурол қилинишига қаршимиз. Тараққийпарвар ўзбек зиёлилари ва оқкўнгил аждодларимизнинг қонига бўялган босқинчи совет давлати байроғини мамлакатимиз пойтахтининг қоқ марказида баланд кўтарилишини ўзбек халқига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаймиз», — деб ёзган Алишер Қодиров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Бош прокуратурадан «бу провокация»га тегишли баҳо беришни сўраган.
Маълумот учун, 1 май куни «Истиқлол» санъат саройи олдидаги майдонда «Хор Турецкого» жамоаси ва Сопрано гуруҳининг «Ғалаба қўшиқлари» деб номланган концерт дастури тақдим этилган. Таъкидланишича, концерт дастури Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва «Россотрудничество»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Москва маъмурияти, Россия Ташқи ишлар вазирлиги, «Обшчее дело» хайрия фонди, Ўзбекистон ҳукумати ва Маданият вазирлиги кўмагида ўтказилган.
Концерт давомида ташрифчиларнинг бири томонидан Совет Иттифоқи байроғи баланд кўтарилган; «Россотрудничество» томонидан ушбу ҳолат акс этган суратнинг эълон қилиниши ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида муҳокамаларга сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади