Сурхондарёда ёқилғи қуйиш шохобчаси ёниб кетди, бир киши жабрланди

Сурхондарёда ёқилғи қуйиш шохобчаси ёниб кетди, бир киши жабрланди
Фото: ФВВ матбуот хизмати

4 май куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган «Озод тех оил» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда 25 м.куб дизель ёқилғи сақлаш резервуари ичидаги тахминан 2 м.куб дизель ёқилғиси ва резервуар ёниб зарарланган.

Аниқланишича, ёнғин шохобча ҳудудида пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида келиб чиққан.

Сурхондарёда ёқилғи қуйиш шохобчаси ёниб кетди, бир киши жабрланди
Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ҳодиса оқибатида бир киши куйиш тан жарохатини олган ва туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар