12:54 / 07.05.2021
1 980

Ўзбекистонда бир кунда яна 421 кишида коронавирус тасдиқланди


Ўзбекистонда 6 май куни яна 421 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бундан бир кун олдин мамлакатда 452 кишида касаллик тасдиқланган бўлиб, у 2021 йилда қайд этилган кунлик энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
6 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
54 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
77 нафари Тошкент вилоятида,
239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 93 597 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, Қорақалпоғистонда 3 нафар, Андижонда 28 нафар,  Жиззахда 10 нафар, Қашқадарёда 5 нафар, Навоийда 5 нафар, Наманганда 9 нафар, Самарқандда 44 нафар, Сирдарёда 10 нафар, Фарғонада 10 нафар, Хоразмда 18 нафар, Тошкент вилоятида 59 нафар, Тошкент шаҳрида 162 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 89 338 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 660 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3599 нафар бемор даволаняпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда бир кунда яна 421 кишида коронавирус тасдиқланди