18:25 / 07.05.2021
2 197

Юнусободда қиздирилган ёғ сабаб 4-қаватдаги уй ёниб кетди (видео)


Кадр: Telegram
7 май куни соат 09:13 ларда Тошкент шаҳарининг Юнусобод тумани 14-мавзесида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 1965 йилда туғилган И.И. исмли фуқарога қарашли уйнинг балконида 10 квадрат метр майдонда жиҳозлар ёнган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 09:21 да етиб борган ва ёнғин 09:31 да ўчирилган.

Таъкидланишича, уйнинг 60 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Тахминларга кўра, ёнғин қозонда ёғ қиздирилиши оқибатида юзага келган.

«Ушбу хонадон туман ФВБ инспектори томонидан 17 февраль куни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан йўриқномадан ўтказилиб, махсус дафтарга имзо қўйдирилган», — дейилади хабарда. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ёки жабрланганлар йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусободда қиздирилган ёғ сабаб 4-қаватдаги уй ёниб кетди (видео)