22:16 / 07.05.2021
3 744

Болаларда қуруқ йўтал пайдо бўлишининг сабаблари ва даволаш усуллари


Фото: Pinterest
Болалар йўтали ота-оналарни иситмадан кам бўлмаган даражада қўрқитадиган, энг кенг тарқалган симптомлардан биридир. Бундай йўталнинг аниқ сабабини аниқлашга ёрдам бериш учун, албатта, педиатрга мурожаат қилиш лозим.

Асосий сабаблари:
Одатда йўталнинг ҳақиқий сабаби томоқ шиллиқ қаватнинг шишиши, балғам ёки бегона нарсанинг пайдо бўлиши каби тирнаш хусусияти берувчи омиллардан халос бўлишга уриниш орқали юзага келади.

Вирусли касалликлар — энг кўп учрайдиган қўзғатувчи бўлиб, бундай ҳолатда йўтал одатда енгил ва ўртача интенсивликда бўлади. Грипп ёки ўткир ларингит пайтида эса кучли ва узоқроқ давом этиши мумкин. Бундан ташқари, ларингит кучайиши билан болада қуруқ йўтал, қўпол, шовқинли нафас пайдо бўлади. Ушбу вирусли инфекция антибиотиклар билан даволанмайди, фақат шифокор беморга касалликни қандай қилиб енгиллаштириш бўйича ёрдам бериши мумкин. Ҳаммом буғхонаси, нам ҳаво ёки ташқаридаги салқин ҳаво ҳолатни ҳар доим енгиллаштиради.

Гастроэзофагиал рефлюксия – болаларда учрайдиган кучли қуруқ йўтални келтириб чиқарувчи омил ҳисобланади. Бу ошқозондан қизилўнгачга қайтиб келган овқат, сафро, хлорид кислота оқими туфайли содир бўлади. 7 ёшгача бўлган болаларда бу одатда сфинктер аппарати функционал етишмовчилиги билан боғлиқ. Шунга кўра, ошқозон-ичак тракти тизими яхшиланганда йўтал ўз-ўзидан ўтиб кетади. Бундай даволаниш беморнинг томоғида тирнашни келтириб чиқарадиган маҳсулотларсиз парҳездан иборат бўлади. Масалан, қовурилган, аччиқ, ёғли, шоколад, кофеин, содали ичимлик каби.

Фото: Pinterest
Бронхиал астма — тезда аниқланадиган касаллик эмас, чунки болаларда аломатлар турлича бўлади. Шунга қарамай, болада тунда хириллаш, қуруқ йўтал ҳар доим ҳам бўлмаслиги мумкин. Ушбу касалликни даволаш астмани келтириб чиқарувчи сабабга боғлиқ: баъзан бола ёнида тамаки чекмаслик ёки оилада ишлатиладиган атирдан фойдаланмасликнинг ўзи кифоя. Болага ушбу ташхис қўйилган тақдирда ҳам (буни фақатгина шифокорлар аниқлаши мумкин), бу касалликни даволаш мумкин.

Аллергияга ҳар доим ҳам астма муаммоси каби унчалик аҳамият берилмайди, аммо тирнаш хусусияти, томоқ қичиши ёки томоқ девори бўйлаб оқаётган доимий шилимшиқ суюқлик аллергияни қўзғаши мумкин. Бу гул чанги, озиқ-овқат, ҳайвон жунлари, ҳатто чанг бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда анамнездан, шунингдек, аллергенларга қарши тестлардан фойдаланган ҳолда сабабини аниқлаш ва уни даволаш лозим.

Қуруқ йўтал белгиси бўлган ўта ёқимсиз юқумли касалликлардан яна бири — кўк йўталдир. Кўпинча бу доимий қуруқ йўтал билан характерланади. Кўк йўтал янги туғилган чақалоқлар учун жуда юқумли ва хавфлидир, аммо ўз вақтида эмлаш орқали касалликнинг олдини олиш мумкин.

Қандай ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш керак?
  • агар ҳарорат кўтарилса ва бу 3 кундан кўпроқ давом этса;
  • даволаниш 7 кунда ҳам натижа бермаса ёки вазият ёмонлашса;
  • нафас олиш қийинлашиб, нафас қисилиши юзага келса;
  • нафас олиш йўлларида бегона жисмлар мавжудлигига шубҳа қилсангиз;
  • бу ҳолат бош айланиши, заифлик, юрак уриши билан бирга бўлса;
  • айниқса, кечаси симптомлар кучайса;
  • балғам аралаш қон келса;
  • агар балғам яшил бўлса;
  • йўтал узоқ давом этиб, бола заифлашса.

Фото: Pinterest
Боладаги қуруқ йўтални даволаш усуллари:
Бундай вазиятда ўз-ўзини даволаш, албатта, ноўрин. Шифокор маслаҳати ва тўғри ташхис қўйиш шарт — дорилар ва даволаш усуллари касаллик сабабига қараб танланади, чунки касаллик турли хил бўлиши мумкин.
  1. Даволаш комплекс тарзда амалга оширилади: дори-дармонларни қабул қилиш ва кичик беморнинг кун тартибидаги ўзгаришларни ўз ичига олади. Шуни эсда тутиш керакки, симптомга тўлиқ таъсир кўрсатадиган дорилар йўқ. Улар фақат ҳолатни енгиллаштириши мумкин, аммо нафас олиш йўлларининг яллиғланиши унинг асосий сабаби даволанмагунча сақланиб қолади. Антибиотиклар камдан кам ҳолларда буюрилади.
  2. Кўп суюқлик ичиш жуда муҳим (иложи бўлса, илиқроқ, чунки иссиқ ҳарорат шиллиқ қаватни безовта қилади). Бу шиллиқ пардаларни тозалашга, микроблар ва вирусларни ювишга ёрдам беради.
  3. Уйда тоза ҳаво бўлиши (иложи бўлса, ташқарида юриш), яхши овқат, яхши ухлаш талаб этилади. Бундан ташқари, кўпинча касалликдан сўнг тикланиш даврида педиатр физиотерапия буюриши мумкин (кўпинча ультрабинафша терапия, тўғри нафас олиш машқлари). Касаллик асоратлари қолса, электрофорез, магнитотерапия курси тавсия этилади
Халқ табобатидан фойдаланиш мумкинми?
Шифокорлар анъанавий тиббиёт ёрдамида ўз-ўзини даволашни тавсия этмайди. Чунки улар кучли аллергия келтириб чиқариши мумкин, бу нафақат яллиғланишни кучайтиради, балки шиш пайдо бўлишига олиб келади. Яхшиси, аввал педиатр билан маслаҳатлашинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Болаларда қуруқ йўтал пайдо бўлишининг сабаблари ва даволаш усуллари