19:25 / 09.05.2021
1 973

Манзура тест натижалари сохталаштирилаётгани туфайли касалланиш ҳолатлари ортаётгани ҳақида гапирди

Манзура тест натижалари сохталаштирилаётгани туфайли касалланиш ҳолатлари ортаётгани ҳақида гапирди

Хонанда Манзура Instagram’даги жонли эфир орқали мухлислари билан мулоқот қилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Мулоқот чоғида хонанда касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида гапириб, фолловерларини ниқоб тақиб юришга чақирди. Бундан ташқари, Манзура коронавирус тестини сохталаштириш ҳолатларига шахсан ўзи гувоҳ бўлгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

«Мен доим ниқоб тақиб юраман, ҳозир уйимнинг йўлаги олдида турганим учун ниқобимни ечганман. Шунақа одамлар бор, ниқоб тақмаганларни расмга олиб жўнатворадиган. Бир куни мени расмга олиб, жўнатворишибди. 1 миллион сўм жарима келди уйимга. Ўзи учта огоҳлантириш бўлиши керак. Билмадим, Манзура олигарх деб ўйлашганми, огоҳлантиришсиз, бир миллион сўм жарима келди, шу нарсани нотўғри деб биламан», — дейди хонанда ниқоб тақиб юрмагани учун жарима тўлагани ҳақида гапирар экан.

«Дубайга учганимизда шунақа нарса бўлди: Мендан ўпканинг 12 фоиз зарарланиши чиқди. Иккинчи кун айтишяпти, тасаввур қилинг. Дубайга учиш учун тест топширгандим. Балки, касаллангандирман, деб ўйладим, лекин танишларим ‘Агар касал бўлганингда, эрталабгача ўпканг 50 фоиз зарарланарди... алдов’, деди. Кейин борсам, 300 доллар берасан, дейишди. Ўшанга касаллик кўпайиб кетяпти. 300 доллар берсам, демак, коронавирус бўлсам ҳам мени қўйворишади.

Кейин ўша анализни бошқа жойда қилдирсак, топ-тозаман. 300 долларни олиш учун мана шунақа қилишган экан, фашистлар. Хоинлар-да булар, халққа қарши! Мен касал бўлмасам ҳам мендан 300 доллар ундирмоқчи бўлишди. Ўшанда мендан сўрашганди: қаерга учяпсиз, деб. Чет элга, дегандим. Шунинг учун ‘Буни соғиш керак’, деб ўйлашган-да, фашистлар», — дейди хонанда коронавирус тести натижалари сохталаштирилиш ҳолатлари ҳақида.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Манзура тест натижалари сохталаштирилаётгани туфайли касалланиш ҳолатлари ортаётгани ҳақида гапирди