08:39 / 10.05.2021
1 522

Саёҳатни режалаштиришда ҳисобга олиниши керак бўлган кутилмаган харажатлар


Фото: Travel Ask
Нафақат сайёҳлар, балки ҳар қандай инсон сафарга отланганда сарфланиши мумкин бўлган тахминий маблағ ҳисоб-китоб қилинади. Аммо аниқ миқдор маълум бўлмайди. Ҳар доим эътибордан четда қолган нарса юз бериши ёки харажат кутилганидан қимматроқ бўлиши мумкин. Шунингдек, режага киритилмаган ҳодисалар ҳам чиқиб қолиши ҳеч гап эмас.

Гарчи юқоридагиларнинг барчаси инобатга олинган тақдирда ҳам саёҳат учун мўлжаллангандан кўпроқ пул олиш тавсия этилади. Қуйида эса бу нима учун муҳим эканлиги билан танишиб чиқиш мумкин.

Дастлабки харажатлар
Инсон ҳамиша кутилмаган вазиятлар учун ҳам тайёр бўлиши керак. Агарда парвоз кечиктирилса, озиқ-овқат ва ичимликлар учун харажатлар таъминланиши керак. Ушбу ҳолат, айниқса, болалар билан оилавий саёҳат вақтида ҳисобга олиниши жоиз. Шунингдек, ўзингиз билан мазкур маҳсулотларни олиб келиш яхши эмас, бу юк ортиши ва сифат ўзгаришига ҳам олиб келади.

Кейинги кутилмаган харажатлар манзилга етиб боргач ҳам пайдо бўлиши мумкин. Яхшиси, бу ҳақда яшаш манзилидаёқ ўйлаб қўйиш керак, агар саёҳатга жамоат транспортида боришга тўғри келса, у ҳолда янада кўпроқ қийинчиликларга тайёр туриш тавсия этилади. Шундай қилиб, бир юк чамадон билан саёҳатга чиқиш қулай эмас. Ушбу муаммо таксиларда юзага келмаслиги мумкин, аммо у табиий равишда автобусга қараганда қимматга тушади.

Кутилмаган шахсий харажатлар
Саёҳат вақтида пулнинг асосий қисми овқатга сарфланади. Бундан ташқари, махсус ваучерлар бўлса ҳам, улар фақат меҳмонхона ҳудудигагина тегишли бўлишини ёдда тутиш лозим. Шунчаки шаҳар кўчаларида сайр қилишдан кейин кафе ёки ошхоналарда овқатланиш навбатдаги харажатни келтириб чиқаради. Қолаверса, кўплаб меҳмонхоналарда фақатгина нонушта мавжуд. Бу, албатта, зарар қилмайди, лекин кун давомида овқатланиш ҳам қўшимча маблағни талаб этади.

Саёҳатнинг энг асосий қисми — бу совғалар харид қилиш. Яқинлар учун совғага сотиб олинадиган эсдалик буюмлар чўнтакнинг ҳажмини кичрайтириши турган гап. Шунингдек, қолган маблағ ҳисобига кўнгил очиш масканлари, экскурсия ва музейларга ташриф буюриш кузатилади.

Шуни ёдда тутиш керакки, энг эҳтиёткор одамлар ҳам муаммога дуч келиши мумкин. Уларнинг ҳам ҳаттоки, ҳамён ва ҳужжатлари шу қадар профессионал тарзда ўғирланадики, буни сезиш мумкин эмас. Шунинг учун пулни бир неча жойга пухта яшириш ва фирибгарлар ўлжасига айланиб қолмаслик керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саёҳатни режалаштиришда ҳисобга олиниши керак бўлган кутилмаган харажатлар