09:22 / 10.05.2021
1 544

Тошкентда аввал ҳам ўғрилик учун судланган шахс 7,5 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўмарди


Фото: Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизмати
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида аввал ҳам ўғрилик қилгани учун судланган шахс 7,5 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлади, дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 54 ёшли О.У. мурожаат қилиб, 15 апрель куни номаълум шахс хонадонининг эшигини бузиб, 7 500 000 сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетганини маълум қилди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғрилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Кўрилган чоралар давомида гумонланувчи — муқаддам ўғрилик учун судланган 28 ёшли Ж.М. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда аввал ҳам ўғрилик учун судланган шахс 7,5 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўмарди