12:45 / 11.05.2021
1 725

Тошкентда машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди


Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
10 май куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида йўлни кесиб ўтаётган фуқаро автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 11:30 да туманнинг Меҳригиё кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, Spark’нинг 26 ёшли ҳайдовчиси 3 февраль куни Учтепа тумани суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддаси 1-қисмига (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 18 ойга маҳрум қилинган.

Ҳайдовчи автомобилни бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда 23 ёшли Б.Р.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида одам ўлиши) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди