20:47 / 12.05.2021
2 499

Муборак арафа кунлари ота фарзанди учун 7 ойлик алимент пулларини тўлади


Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг 20.10.2020 йилдаги суд буйруғига асосан Бурхон Болтаевдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Музработ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Фарзандининг таъминоти бефарқ бўлган ота Давлат ижрочисининг бир неча бор расмий огоҳлантиришларига қарамай  алимент тўлашдан бош тортиб қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижаларига кўра алимент тўлашдан бош тортиб юрган ота Бойсун туманидан топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун Бюронинг туман бўлими топширилди.

Давлат ижрочилари томонидан алимент тўлашдан бош тортганлик учун қонунда маъмурий ҳамда жиноий  жавобгарлик масалалари белгилаб қўйилганлиги тушунтирилди.

Тушунтириш тарғибот ишларидан ўзига тегишли хулоса чиқарган Болтаев бир нафар фарзанди учун тўланиши лозим бўлган 7 ойлик алимент пулларини яъни  Республикадаги ўртача иш ҳақи ҳисобидан ҳисобланганда жами 4 миллион 735 минг сўм алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди.

Шундан сўнг, Болтаевга нисбатан эълон қилинган қидирув қарори бекор қилиниб, алимент фарзандининг моддий таъминоти учун зарурлиги ва уни ўз вақтида тўлаб боришлиги тушунтирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муборак арафа кунлари ота фарзанди учун 7 ойлик алимент пулларини тўлади