Фото: Getty Images
Ўзбекистонга Хитойнинг коронавирусга қарши Sinovac вакцинаси келтирилиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.
«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, COVAX дастури доирасида Хитойнинг ‘Синофарм’ фирмасида ишлаб чиқарилган вакцина — Sinovac вакцинаси Ўзбекистонга олиб келиниши эҳтимоли бор», — деган у 12 май куни АОКАда ўтказилган брифингда.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, Россиянинг «Спутник V» вакцинасини 1 миллон доза олиш учун буюртма берилган. Ҳозирда 50 минг аҳолини эмлаш учун 100 минг доза вакцина олиб келинган. Қолган буюртмалар келиши билан хавф остидан ташқари бўлган аҳолига ҳам таклиф этилади.
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Ўзбекистонга AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозадан иборат биринчи партияси олиб келинди. COVAX дастури бўйича Ўзбекистонга 2 миллион 256 минг доза AstraZeneca вакцинасини етказиб бериш режа қилинган. Унинг навбатдаги партияси июнь ойида олиб келиниши кутилмоқда.
23 апрелга ўтар кечаси Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси етказиб берилганди (айнан қанча миқдорда вакцина олиб келингани маълум қилинмаган). 27 апрелга ўтар кечаси ушбу вакцинанинг навбатдаги партияси олиб келинди. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги айнан қанча вакцина олиб келинганини маълум қилмаган.
27 апрель куни Хитойдан ZF-UZ-VAC 2001 ўзбек—хитой вакцинасининг 1 миллион дозаси ҳам олиб келинди. Хитой—ўзбек вакцинасининг 1 миллион дозадаги дастлабки партияси 27 март куни олиб келинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 11 май куни жами 62 262 киши COVID-19’га қарши эмланди. Шулардан 21 524 нафари биринчи босқичда, 40 738 нафар фуқаро эса иккинчи босқичда эмланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди