00:28 / 18.05.2021
2 010

«Бир ойлик армия»га оид саволларга жавоб берилди

«Бир ойлик армия»га оид саволларга жавоб берилди

Сафарбарлик чақируви резервига оид саволларга Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров жавоб берди.
«Бир ойлик армия» учун оилавий шароити оғир ёки айрим сабабларга кўра вақтинча бадал пулини тўлай олмайдиганларга қандай енгилликлар бор?

Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақириш бўйича мудофаа ишлари бўлими ҳузурида туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари раислигида Ҳудудий комиссия тузилади.

Ҳудудий комиссия чақирилувчиларнинг тиббий кўрик хулосасига, уларнинг маънавий ва касбий хусусиятларига, оилавий, моддий шароитига, оила аъзоларининг ижтимоий ҳолатига қаратилади, ўрганиш жараёнида тиббий кўрик хулосасига кўра ҳарбий хизматга яроқли бўлиб, лекин оилавий-моддий шароити оғир бўлган чақирилувчилар аниқланган ҳолларда, Ҳудудий комиссия томонидан уларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олмаслик чоралари кўрилади.

Сафарбарлик чақирув резервида «бир ойлик армия» учун пул тўланганидан кейин қанча вақт давомида хизматга бориш мажбурий ҳисобланади? Пул тўлаб қўйилганидан кейин ёши 27 дан ошиб кетса ҳам, СЧРга бориш керакми ёки тўланган пул қайтариладими?

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида фуқаролар СЧР хизматини 18 ёшдан 27 ёшга қадар ўташлари белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ,  СЧР пул бадалини тўлиқ тўлаган фуқаролар 27 ёшга тўлгунга қадар ойлик ҳарбий йиғинга жалб этилади.

Пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агар у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда ёки вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари белгиланган тартибда қайтариб берилади. Бошқа ҳолатларда Махсус ҳисоб рақамга ўтказилган пул бадаллари қайтариб берилмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » «Бир ойлик армия»га оид саволларга жавоб берилди