09:00 / 21.05.2021
1 619

Ўзбекистон олийгоҳларида коррупцияга қарши курашиш бўлимлари ташкил этилади


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг “Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Киритилган ўзгартиришларга асосан янги бўлим — коррупцияга қарши курашиш "комплаенс-назорат" тизимини бошқариш бўлими киритилади. Мазкур бўлим бўлим бошлиғи ва бош мутахассис билан тақдим этилган. Бўлим бошлиғи лавозими талабалар сони 1 500 кишигача бўлган ОТМда назарда тутилмаган.
Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилган.

Маълумот учун, намунавий штатлар олий таълим муасссасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан жорий этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон олийгоҳларида коррупцияга қарши курашиш бўлимлари ташкил этилади