15:44 / 21.05.2021
1 893

Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқароларга пулни алкоголь ва тамаки ишлаб чиқарувчилар тўлайди


Аҳоли ўртасида пиёда юриш ва югуришни оммалаштириш учун ишга тушириладиган «Соғлом турмуш тарзи» платформаси алкоголь ва сигарет сотувчиларидан олинадиган махсус йиғим ҳисобига молиялаштирилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Платформа орқали рўйхатдан ўтган ва кунига 10 минг ҳамда ундан ортиқ юрган Ўзбекистон фуқароларининг электрон ҳамёнларига пул ўтказилади. Платформа 2021 йилнинг 1 июнида тўлиқ режимда ишга тушиши режалаштирилган.

Айнан шу кундан бошлаб тўловлар «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ҳисобига тегишли бюджет таснифлаш кодлари асосида очилган шахсий ғазна даромадлари ҳисобварағи орқали тўпланади.
Йиғимлар миқдори:

Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Йиғимлар алкоголь (пиво, ароқ) ҳамда тамаки маҳуслотларининг сотилган ҳажмидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда ундирилади. Йиғимлар «Соғлом турмуш тарзи» платформасининг ҳисобрақамига ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтказилади.
Тўловчилар ҳар ойда рўйхатга олинган жойидаги солиқ органларига акциз йиғимининг ҳисоб-китобини солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай топширади.

Йиғимлар мониторинги
Йиғимлар даромад солиғи бўйича харажатлар тоифасига киритилган.
Солиқ органлари солиқ тўловчининг шахсий картасидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланган ҳамда тўланган суммаларини акс эттирган ҳолда, тушумлар ҳисобини юритади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқароларга пулни алкоголь ва тамаки ишлаб чиқарувчилар тўлайди