20:27 / 22.05.2021
1 009

МИБ: Оилаларга қувонч қайтмоқда

МИБ: Оилаларга қувонч қайтмоқда

Оила – муққаддас даргоҳ. Уни асраб-авайлаш лозим. Лекин айрим ҳолларда арзимас сабаб оилалар ажрашиб кетаётгани афсуски учраб турибди. Айнан ажрашиб кетган оилаларни яраштириш мақсадида Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ҳам тизимли чоралар кўриб келинмоқда. Жумладан, Бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилаётган қабуллар давомида оилаларни яраштиришга муваффақ бўлинмоқда.

Фуқаролик ишлари Риштон туманлараро судининг 2021 йил 21 январдаги суд буйриғига асосан қарздор  Ғ.Камоловдан ундирувчи М.Хилолова фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинган. Оила аъзолари билан қабул давомида ўтказилган тушунтиришлардан сўнг ярашишга аҳд қилишди.

Бўлим иш юритувида қарздор М.Ғаниевдан ундирувчи О.Мусаева фойдасига 2 нафар фарзандини моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ҳаракатлар давомида оила яраштирилди.

Асосийси, май ойининг ўтган даврида бўлимда ўтказилган қабуллар давомида 5 та оила яраштирилиб, қувонч улашилди. 
Бўлим томонидан оилаларни яраштириш тадбирлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Жамият » МИБ: Оилаларга қувонч қайтмоқда