22:22 / 23.05.2021
2 221

Пул топиш болани бузади десак, ҳеч қачон бой бўлмаймиз — халқ таълими вазири


Тошкент шаҳрида «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» тадбирлари доирасида халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Kun.uz  хабарига кўра, халқ таълими вазири ёшларнинг бизнесга оид фанларни умумтаълим мактабларида ўқитиш борасидаги таклифларини қўллаб-қувватлади.
«Янги миллий ўқув дастурида ҳам мактаб фанларига бизнес ҳақида ўқитишни қўшишни кўзда тутамиз. Лекин буни киритиш ҳам осон бўлмаяпти. Чунки жуда кўпчилик мактабда бизнес ҳақида, пул топиш ҳақида гапирилса, бу болаларимизнинг тарбиясини бузади, деб ўйлайди. Мана коммерсантларни тарбиялаяпсан, дейди. Тарбия дарслигининг ичида ҳам болаларга бизнес ҳақида гапирган эканмиз, дарров интернетда муҳокама бўлди.

Лекин бир нарсани айтиб қўйиш керак. Пул топиш бола тарбиясини бузади деган фикр миямизда турадиган бўлса, ҳеч қачон бой бўлмаймиз. Пул топиш, одам ёмон бўладиган бўлса, ёмонлигини кучайтиради. Одам яхши бўладиган бўлса, бой бўлса, кўпроқ саховат қилади, ёрдам беради», - деди вазир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пул топиш болани бузади десак, ҳеч қачон бой бўлмаймиз — халқ таълими вазири