13:41 / 26.05.2021
2 142

ДХХ Самарқандда ер сотаётганларни қўлга олди


Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фермер хўжалиги раиси туман ҳокимлигида бош мутахассис лавозимида ишловчи қариндоши билан ўзаро келишган. У ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига қарашли суғориладиган 1 гектар ер майдонини ҳокимлик захирасига қайтариб, сўнгра уни иссиқхона ташкил қилмоқчи бўлган Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига, ундан 50 минг АҚШ доллари ва “Нексия-3” автомашинаси талаб қилишади.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида ушбу шахслар сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Пастдарғом тумани Давлат солиқ инспекцияси инспектори чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари билан ўзаро келишган ҳолда, ушбу фермер хўжалигига қарашли 15 гектар ер майдонини бошқа бир фуқарога интенсив боғ ташкил этиши учун туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига, ундан 13 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Самарқанд туманида яшовчи 2 нафар фуқаро ўзлари ижара асосида фойдаланиб келаётган, ҳокимият балансида бўлган тоғли ҳудуддаги 3 гектар яйлов ер майдонини маҳаллий фуқарога 30 минг АҚШ долларига сотишни режалаштириб, туман ҳокимлигидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилишади.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахслар сўралган пулдан 12,5 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Самарқандда ер сотаётганларни қўлга олди