16:50 / 26.05.2021
1 645

«Хоҳишингизга қарши сизни эмлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» — Инновацион ривожланиш вазирлиги


Инновацион ривожланиш вазирлиги ўзбекистонликларнинг коронавирусга қарши эмлаш ихтиёрийми, деган саволига жавоб берди. Вазирлик таъкидлашича, ҳеч ким сизнинг хоҳишингизга қарши сизни эмлаши мумкин эмас.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонуни 26-моддасига кўра, фуқаронинг ўз касалига доир маълумотларни билган ҳолда ўз ихтиёри билан розилик бериши тиббий аралашувнинг дастлабки зарур шартидир.

«Эмлаш ҳам тиббий аралашув ҳисобланади ва ҳеч ким сизнинг розилигингизсиз сизни эмлашга ҳаққи йўқ. Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсларга ва қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга нисбатан тиббий аралашувга уларнинг қонуний вакиллари розилик беради», — дейилади вазирлик хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Хоҳишингизга қарши сизни эмлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» — Инновацион ривожланиш вазирлиги