13:55 / 27.05.2021
1 578

Кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари тўхтатиб қолинди


Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини юртимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, қўшни мамлакатдан “Яллама” чегара божхона постига кириб келган фуқаро К.Д. бошқарувидаги “Mersedes benz actros” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган, юк кузатув ҳужжатлари ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган 10 хил турдаги, жами 993 дона психотроп ва бошқа турдаги дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари тўхтатиб қолинди