Боёвут туманида қаровсиз ва таъминотсиз қолган ота икки нафар фарзанди устидан шикоят билан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармасига таяниб, ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 2019 йил 25 июндаги қарздорлар – ака-ука Б.Б. ва Ў.Б.нинг ҳар биридан ундирувчи Й.Б.нинг фойдасига ҳар ойда, ҳар биридан қатъий суммада – 120 минг сўмдан (нафақа) алимент пули ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2019 йилнинг 4 июлида Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
«Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунининг 23-моддасига кўра, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорлар таништирилган. Давлат ижрочиси томонидан 2020 йил 5 январда қарздорларнинг Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Ижро ҳаракатлари давомида 2021 йилнинг 7 май куни фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро суди ва МИБнинг Боёвут туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ота-болалар, яъни ундирувчи Й.Б. қарздор фарзандлар – ака-ука Б.Б. ва Ў.Б.ни яраштирилиб, суднинг 2021 йил 7 майдаги ажрими билан ижро иши тугатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар
Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда
Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди
Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"
Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди