23:06 / 28.05.2021
2 556

Тожикистон фуқароси чамадонидан «ГАШИШ» чиқди


2021 йил 24 май куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган «Эркин» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 43 ёшли К.У.нинг бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинаси тўхтатилиб, текширилганда, автомашина юкхона қисмидан йўловчи 49 ёшли Тожикистон Республикаси фуқароси Х.А.нинг чамадони холислар иштирокида кўздан кечирилиб, полиэтилен пакет бўлагига ўралган ва икки дона елим идишларга жойланган ўткир ҳидли моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Суд кимёвий экспертиза хулосасида Х.А.дан олинган соф оғирлиги жами 8.79 граммга тенг «ГАШИШ» гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.А.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тожикистон фуқароси чамадонидан «ГАШИШ» чиқди