Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида 1 июнь куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетганди. Президент вилоятга ташрифини Шеробод туманидан бошлади.
Ташриф давомида давлат раҳбари Шеробод туманидаги «Каттабоғ» маҳалласида бўлиб, анорчилик билан шуғулланувчи Каримовлар оиласи билан суҳбатлашди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов уларинг суҳбати акс этган видеони эълон қилди.
— Shukhrat (@bankir2102) June 1, 2021
Маълум бўлишича, 6 киши яшайдиган ушбу оилада анорчилик билан шуғулланиш авлоддан авлодга ўтиб келаётган касб ҳисобланади. Шавкат Мирзиёев оила бошига орден беришини билдирди.
«Меҳнат бўлмаса, даромад бўлмайди. Томорқада қилган меҳнатингиз учун раҳмат. Ҳар бир хонадонни сизнинг оилангизга ўхшаб ўзи меҳнат қилишига ўргатиб олсак эди, давлатимизда кам таъминланган оилалар бўлмасди», — деган Президент уларга қарата.
Шерободлик оқсоқоллар Ўзбекистон халқи ва Президентга эзгу ниятлар тилаб, дуо қилган.
— Shukhrat (@bankir2102) June 1, 2021
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда расмий ташриф билан 1–2 июнь кунлари бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади