19:39 / 01.06.2021
5 139

Қидирувдаги шахс, ушланди бироқ....


Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 09.11.2016 йилдаги 9687/16-сонли ижро варақасига асосан даъвогар Г.Қўшматова фойдасига жавобгар Ф.Ботировдан алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур суд ҳужжати 23.04.2019 йилда Бюронинг Бешариқ туман бўлимига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган. Ундирувчи талабига кўра 10.05.2020 йилда қарздор Ф.Ботировга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, бир йил давомида амалга оширилган қидирув тадбирлари жараёни бошқачароқ ҳолат билан тугалланди.

Яъни, қарздор Ф.Ботиров Тошкент вилояти Бекобод тумани Бекобод шаҳри, Нурли йўл маҳалласида яшаётганлиги ва Бекобод шаҳар деҳқон бозорида ишлаётганлиги аниқланиб, яшаш манзили ўрганилганида ундирувчи Г.Қўшматова ҳам шу ерда эканлиги, эр-хотин ўзаро ярашиб олганликлари, бироқ ундирувчи бу ҳақда давлат ижрочисига хабар бермаганлиги маълум бўлди.

Шу тариқа қидирувдаги шахс ушланди, бироқ у билан бирга яшаб келаётган ундирувчи Г.Қўшматованинг аризасига асосан қидирув ҳаракатлари тўлиқ тўхтатилди, шунингдек ижро ҳужжати бўйича иш юритуви ҳам тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги шахс, ушланди бироқ....