21:38 / 01.06.2021
2 445

Ота эътибори болалар учун байрамга совға бўлди


Бугунги кунда Бюро органлари томонидан алимент тўловлари бўйича қарздорларнинг масъулиятини ошириш борасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу эса самара бермоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2020 йил 16 мартдаги ижро ҳужжатига асосан З.Б.дан ундирувчи М.М.нинг фойдасига 2 нафар фарзандлари учун алимент ундириш белгиланган.

Олиб борилган тарғибот тадбирлари самара бериб, қарздор ота халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига юзага келган 31,5 млн сўм қарздорликни тўлаб берди.

Бундан ташқари давлат ижрочиси томонидан ҳар ойда алимент маблағларини ўз вақтида тўлаб бориш лозимлиги тушунтирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота эътибори болалар учун байрамга совға бўлди