17:40 / 04.06.2021
2 066

Шифокор ишга тикланди


Аввало шуни қайд этиш керакки, Конституциямизнинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.

Фуқароларимизнинг ушбу конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас. Аммо шунга қарамай, кундалик ҳаётда меҳнат билан боғлиқ низолар учраб турибди.

Шу ўринда, мажбурий прогул — бу муайян ходим иш берувчининг айби билан ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган вақт саналиб, у иш берувчининг айби билан юзага келиши мумкин. Бу ҳақда бежиз тўхталганимиз йўқ.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг фуқаро К.Ж.ни Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ишга тиклаш бўйича қарори келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида фуқаро К.Ж. хирургия бўлимига врач вазифасига тикланди. Бу далилни келтиришдан мақсад шуки, ҳар бир иш берувчи меҳнат қонунчилигини чуқур билиши ва унга қатъий амал қилиши зарур. Шундагина ходимларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинади, кўнгилсиз ҳолатлар юз бермайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокор ишга тикланди