00:00 / 05.06.2021
2 338

Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар фош этилди


Божхона органлари томонидан тиббиёт воситалари ҳамда дори-дармонларнинг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Яқинда, ДБҚ Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
 
Тезкор тадбир давомида, фуқаро Б.Ш. бошқарувида бўлган “LACETTI” русумли автотранспорт воситаси, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автоулов юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати қарийб 177 миллион сўмлик 791 дона “Lishou 36 капсула” номли биологик фаол қўшимчалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар фош этилди