13:20 / 07.06.2021
2 755

Тошкентда аёл эрига тегишли Spark’нинг ойналарини синдириб ташлади (видео)


Ижтимоий тармоқларда аёл қўлидаги таёқ билан Spark’нинг ойналарини синдириб, уятли сўзлар билан сўкингани акс этган видео тарқалди. UzNews нашрининг ёзишича, мазкур ҳолат пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида содир бўлган.

Тарқалган видеодан кўриш мумкинки, аёл Spark автомобилнинг барча ойналарини синдириб ташлаган ва кимгадир бақириб, сўкинган: «Урганинг учун чирийсан ҳали...».

Аниқланишича, Янгиҳаёт тумани 5-А даҳасида содир бўлган ҳолат оилавий низо туфайли келиб чиққан. Ш.Ортиқова эри Б.Ортиқовнинг Spark’ини жаҳл устида синдириб, зарар етказган.
Ҳозирда Ш.Ортиқовага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда аёл эрига тегишли Spark’нинг ойналарини синдириб ташлади (видео)