23:30 / 07.06.2021
2 063

157 туп гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган қонунбузар фош этилди

 
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда “Қорадори-2021” тезкор профилактик тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ўтказилган тадбир давомида, Китоб тумани истиқомат қилувчи фуқаро Ё.Қ.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хонадон ҳовлисининг томорқасида 7 туп наша ўсимлиги ва 143 туп кўкнор ўсимликларини қонунга зид равишда парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Т.Г.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хонадоннинг яшаш хоналарида ҳуфёна тарзда махсус ёғоч қутилардан тайёрланган идишларда 7 туп гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 157 туп гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган қонунбузар фош этилди