13:53 / 08.06.2021
2 212

Эверестни забт этган ўзбекистонлик алпинист Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди


Фото: «Халқ сўзи Online»
Ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенко 1 июнь куни Эверест (Жомолунгма) чўққисига кўтарилганди. «Халқ сўзи Online» нашрининг ёзишича, 8 июнь куни Денисенко Ўзбекистонга қайтиб келган ва Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинган.

Қайд этилишича, бу Непал томонидан ўзбекистонлик алпинистнинг биринчи марта Эверест чўққисига чиқиши.
Эверестга кўтарилишнинг ушбу мавсуми аномал ва нобарқарор об-ҳаво шароитига тўғри келган. Экспедиция тахминан 2 ой давом этган. Чўққига чиқиш Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.

«Инсон агар бирор нарсани чин дилдан ният қилса, шу йўлда ҳаракатдан тўхтамаса, албатта, кўзлаган мақсадига эришади. Мен ёшлигимдан Эверестни орзу қилдим, шу чўққини забт этишни мақсадимга айлантирдим. Бугун ўша орзум ушалди, ўша мақсад ўз самарасини берди. Ҳаракат ва интилиш барча ютуғимнинг калити. Бу чўққини мен эмас, ота-онам, яқинларим, халқим, Ватаним — Ўзбекистон забт этди», — дейди Сергей Денисенко.

Бунга қадар Сергей Денисенко Эверест чўққисидан ташқари, Сурхондарёнинг Бойсунтоғ тизмасидаги Хожа Гур-Гур, Қозоғистоннинг Каржантау тоғ тизмасидаги Дипломат, ғарбий Тянь-Шаннинг бир қатор чўққиларини ҳам забт этган.

Маълумот учун, Эверест баландлиги биринчи марта 1847 йилда Эндрю Во бошчилигидаги ҳиндистонлик экспедиция томонидан ўлчаниб, 8 840 метрга баҳоланган. 1954 йилда эса Ҳиндистон Геологик хизмати томонидан қайта ўлчаниб, 8848 метрни ташкил этиши аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эверестни забт этган ўзбекистонлик алпинист Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди