
“Авто 60 ой” МЧЖ мансабдор шахслари Ж.Баходиров ва бошқаларнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларидан иборат таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Ҳозирда ишчи гуруҳларга 2.144 нафар фуқаро мурожаат қилиб, ўзларига тегишли ҳисоб рақамлар хақидаги маълумотларни тақдим қилишган.
Шунингдек, моддий зарарни қайтариш масаласида мурожаат этмаган фуқароларимизга ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари ва етказилган зарарлар қисқа муддатда уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилишини эслатиб ўтамиз.
Шу сабабли, жамиятдан жабр кўрган фуқароларимизнниг аксарияти вилоятларда яшашлигини инобатга олиб, уларга янада қулайлик яратиш ва ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида, қуйидаги манзилларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) ҳамда пластик карточкалари билан Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларига (душанба-жума кунлари соат 09-00 дан 18-00 га қадар) мурожаат қилишлари сўралади.
Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларига
мурожаат этиш бўйича
М А Ъ Л У М О Т
Т/Р | Ҳудудлар | Манзил | Телефон рақам |
1 | Андижон | Андижон шаҳри, 2-даҳа. | 74-226-30-66 |
2 | Бухоро | Бухоро шаҳри, Ҳ.Т.Бухорий кўчаси 3-уй. | 65-221-55-33 |
3 | Жиззах | Жиззах шаҳри, Янгибўстон кўчаси 4-уй. | 72-227-07-95 |
4 | Қашқадарё | Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 51А-уй. | 75-221-28-42 |
5 | Қорақалпоғистон Республикаси | Нукус шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 118-уй | 61-222-84-88 |
6 | Навоий | Навоий шаҳри, Ғалаба шоҳ кўчаси, 176 Б-уй. | 79-223-41-77 |
7 | Наманган | Наманган шахри, С.Шерозий 3-тор кўчаси 5А-уй. | 69-228-82-76 |
8 | Самарқанд | Самарқанд шаҳри,Спитамен шоҳ кўчаси, 270А-уй. | 66-221-78-24 |
9 | Сирдарё | Гулистон шаҳри, И.Каримов кўчаси, 35-уй | 67-235-00-17 |
10 | Сурхондарё | Термиз шаҳри, Истиқлол кўчаси 80-уй. | 76-227-32-13 |
11 | Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти учун | Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Авиасозлар кўчаси 4-мавзе, 68-уй. | 71-207-20-19 |
12 | Фарғона | Фарғона шаҳри, Маърифат кўчаси 22-уй. | 73-244-09-06 |
13 | Хоразм | Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 53-уй. | 62-224-65-72 |

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар