23:45 / 16.06.2021
1 980

Тошкентда сержантлар тайёрлаш мактабига 12 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди


Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Тошкентда сержантлар тайёрлаш мактабига пул эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро А.Н. ва Д.Н. олдиндан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро Ж.ни ИИВ академияси қошидаги Сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга киритиб қўйиш масаласини 12 минг долларга ҳал қилиб беришга келишган.

Шундан 6 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда сержантлар тайёрлаш мактабига 12 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди