00:14 / 17.06.2021
2 142

Сирдарёда экстремистик гуруҳ аъзоси сифатида 20 киши ушланди


Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Сирдарё вилоятида экстремистик ва террорчи ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб қолган 20 киши аниқланди, дея хабар бермоқда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Хабарга кўра, 16 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Telegram орқали экстремистик ва террорчи ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб, радикал ғоялар акс этган аудио ва видеоматериалларни тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган яширин гуруҳ қўлга олинди.

Ушбу жиноий гуруҳнинг Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳарларида яшовчи 20 нафар аъзоси қўлга олинди. Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда экстремистик гуруҳ аъзоси сифатида 20 киши ушланди