
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 24.08.2020 йилдаги қарорига қарздор Арнасой туман ҳокимлигидан ундирувчилар Н.С., Э.Ш ва И.Ҳ.ларнинг фойдасига бузилишга тушган уй-жойлар учун жами 248 млн. 307 минг сўм компенсация ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжатилари Бюронинг Арнасой туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритилган. Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра қарздорга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун муддат берилган.
Шунингдек, Қонуннинг 71-моддасига асосан давлат ижрочиси томонидан Арнасой туман ҳокимлигига 248 млн. 307 минг сўм компенсация пулларини тўлаб бериш мажбурият юклатилган.
Шу билан бирга, Бюронинг Арнасой туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш бўйича Арнасой туман ҳокимлигига эслатма хати юборилган.
Мажбурий ижро харакатлари давомида Арнасой туман ҳокимлигидан 248 млн. 307 минг сўм компенсация пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчилар Н.С., Э.Ш. ва И.Ҳ.ларга тўлаб берилди ва ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар