
21 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига «Lacetti» машинаси номаълум шахс томонидан олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари мазкур автомобилни Юнусобод туманида тўхтаб турганини кўриб қолишди. Қолдириб кетилган автомобил кўздан кечирилаётганида, 102 рақамига Фарғона вилоятилик 2000 йилда туғилган Шавкатжон К. қўнғироқ қилиб, юқоридаги автомобилни у олиб қочганини ва бундан пушаймон эканлигини маълум қилди. Шавкатжон К. ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилгач, Шавкатжон К. Юнусобод тумани ИИО ФМБга етказилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар