22:46 / 24.06.2021
2 175

15 суткалик қамоқ жазоси алиментчи отани сергак тортди


Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 01.08.2017 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Г.Уразаевдан, ундирувчи М.Есбердиева фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш бўйича ижро иши мавжуд.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатларига қарамай қарздор Г.Уразаевнинг алимент бўйича бўлган қарздорлиги 01.01.2018 йилдан 01.05.2021 йил кунига қадар 8.171.460 сўм ташкил этган. Ушбу қаздорлик юзасидан қаздорга бир неча баротаба огоҳлантириш берилган. Аммо қарздор томонидан ҳеч қандай ҳаракат болмаганлиги сабабли, қарздорга нисбатан Ўз.Рес МжТКнинг 47-4 моддаси қўлланилиб  судга тақдим қилинган.

Суд жараёнида қарздорга нисбатан 15 кунлик кунлик қамоқ жазоси белгилаш тўғрисида 01.06.2021 йил куни  қарор қабул қилинган. Бундай мажбурий чора қарздорни сергак тортишга мажбур қилди. Ва суд залидадаёқ  қарздор Г.Уразаев 1.500.000 сўм алимент пулларини тўлаб беришини билдирди.Мазкур сумма ундирувчига тилхат асосида топширилди. 15 суткалик қамоқ чораси қарздорга тўғри хулоса чиқаришга сабаб бўлди чоғи,алиментчи ота оз ўтмай қарздорликнинг қолган 3.000.000 сўмини хам қоплади.

Натижада  бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздордан ундирувчига 1 нафар фарзанди учун, йиғилиб қолган  4.500.000 қарздорлик тилхат асосида ундирилиб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 15 суткалик қамоқ жазоси алиментчи отани сергак тортди

Жамият янгиликлари