20:34 / 25.06.2021
1 789

Чирчиқ педагогика институтига киритиш учун 9 минг доллар пора олган аёл ушланди


Фото: ИИВ матбуот хизмати
22 июнь куни ИИВга Ш.Ф., О.Ф. ва Н.Я. ариза билан мурожаат қилган. Аниқланишича, унда Тошкент шаҳрида яшовчи Хосият исмли аёл Чирчиқ давлат педагогика институтида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ш.Ф. ва О.Ф.ни ушбу олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишлик эвазига уларнинг ҳар бирларидан 4.500 АҚШ долларидан жами 9.000 АҚШ доллари талаб қилиб келаётганлигини баён қилишиб, қонуний чора кўришликни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни, ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари, ИЖҚК Департаменти Тошкент вилояти Қибрай тумани ходимлари ҳамда ДХХ Тошкент вилояти Қибрай тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.А. Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги 260-сонли ўрта мактаб биносида ариза муаллифидан талаб қилган 9.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йил 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент вилояти Қибрай тумани бўлими томонидан фуқаро Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чирчиқ педагогика институтига киритиш учун 9 минг доллар пора олган аёл ушланди

Жамият янгиликлари