12:59 / 27.06.2021
1 785

Сурхондарёда фуқаронинг Ҳаж харажатлари учун боқаётган 19 та қўйини ўғирлаган шахслар ушланди


Кадр: Telegram
Сурхондарёда 65 бош чорва молларини ўғирлаган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Шеробод туманидаги учта хонадондан жами 33 бош, Қизириқ туманидаги иккита хонадондан 17 бош, Музработ туманидаги иккита хонадондан эса 15 бош қўй ва иккита эчки номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

«19 та майда қорамолим бор эди. Қорамолларимни дадамни Ҳажга жўнатаман деб боқиб юргандим… Тонгги соат 04:00 ларда ташқарига чиқиб қарасам, молларим йўқ», — дейди жабрланувчилардан бири.

Аниқланишича, моллари йўқолиб қолган фуқаролар сони етти нафарни, ушбу ўғирликларни содир этган фуқаролар эса уч нафарни ташкил этган. Қўлга олинган гумонланувчиларнинг икки нафари бундан олдин ҳам судланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тезкор суриштирув ишлари давом этмоқда, мазкур шахсларнинг бошқа жиноят ишларига алоқадорлиги текшириляпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда фуқаронинг Ҳаж харажатлари учун боқаётган 19 та қўйини ўғирлаган шахслар ушланди