23:53 / 27.06.2021
2 110

15 суткалик қамоқ жазоси алиментчи отани сергак торттирди


Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 01.08.2017 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Г.Уразаевдан, ундирувчи М.Есбердиева фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш бўйича ижро иши мавжуд.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатларига қарамай қарздор Г.Уразаевнинг алимент бўйича бўлган қарздорлиги 01.01.2018 йилдан 01.05.2021 йил кунига қадар 8.171.460 сўм ташкил этган. Ушбу қаздорлик юзасидан қаздорга бир неча маротаба огоҳлантириш берилган. Аммо қарздор томонидан ҳеч қандай ҳаракат бўлмаганлиги сабабли, қарздорга нисбатан Ўз.Рес МжТКнинг 47-4 моддаси қўлланилиб судга тақдим қилинган.

Суд жараёнида қарздорга нисбатан 15 кунлик кунлик қамоқ жазоси белгилаш тўғрисида 01.06.2021 йил куни қарор қабул қилинган. Бундай мажбурий чора қарздорни сергак тортишга мажбур қилди ва суд залидаёқ қарздор Г.Уразаев 1.500.000 сўм алимент пулларини тўлаб беришини билдирди. Мазкур сумма ундирувчига тилхат асосида топширилди. 15 суткалик қамоқ чораси қарздорга тўғри хулоса чиқаришга сабаб бўлди чоғи, алиментчи ота оз ўтмай қарздорликнинг қолган 3.000.000 сўмини ҳам қоплади.

Натижада бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздордан ундирувчига 1 нафар фарзанди учун йиғилиб қолган 4.500.000 қарздорлик тилхат асосида ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият