13:18 / 28.06.2021
7 050

Афғонистондаги вазият Ўзбекистон ва Тожикистонни хавотирга солмоқда


Фото: kompromat1.pro
Бугун президент матбуот котиби Шерзод Асадов журанлистлар учун брифинг ўтказгани ҳақида хабар бергандик. Унда ўтган ҳафтада содир бўлган муҳим воқеаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

«23 июнь куни давлатимиз раҳбари Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали суҳбатлашди. Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Тожикистонга ташриф чоғида эришилган келишувлар юқори баҳоланиб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хабарингиз бор, охирги пайтларда Афғонистон шимолида вазият ўзгармоқда. Бу унга қўшни давлатлар – Ўзбекистон ва Тожикистонни ҳам хавотирга солади, албатта. Шу боис Президентлар бу масала бўйича ҳам фикр алмашдилар. Минтақамизда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида яқин мулоқот ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар», — деди Шерзод Асадов.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Афғонистондаги вазият Ўзбекистон ва Тожикистонни хавотирга солмоқда