17:52 / 28.06.2021
2 387

Марғилонда «Дамас» ҳайдовчиси бахтли тасодиф туфайли тирик қолди


Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 27 июнь куни соат 04:25ларда, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Мустақиллик ва Ал-Фарғоний кўчалари кесишмасида, ҳайдовчи 1980 йил туғилган А.Й. «Дамас» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида светофорга бориб урилган.

Расмий хабарга кўра, ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видеода ағдарилиб кетган автомобилдан ҳайдовчи отилиб чиқиб кетганини, жароҳат олса-да, жони омон қолганини кўриш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марғилонда «Дамас» ҳайдовчиси бахтли тасодиф туфайли тирик қолди