12:48 / 29.06.2021
3 574

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган прокурор ва ИИБ ходими суҳбатлашган аудиоёзув бўйича маълумот берди


Ижтимоий тармоқларда «Прокуратура ходимлари шунчалик зўрми?!» номли аудиоёзув тарқалган. Ушбу хабар юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

Қайд этилишича, аудиоёзувда ўзини прокуратура ходими Сардорбек деб таништирган шахс Шоҳжаҳон исмли ички ишлар ходимига қўнғироқ қилиб, ИИБга келтирилган вояга етмаганларни рўйхатга олиш китобини олиб келишни талаб қилгани ҳамда суҳбат давомида улар ўртасида келишмовчилик юзага келганлиги қайд этилган.

Ўрганиш давомида ушбу аудиоёзувда суҳбатлашаётган шахслар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг юридик факультети 2-босқичини тамомлаб, иш ўрганиш амалиётига Марҳамат тумани прокуратурасига юборилган талаба Б.Ҳ. ва Марҳамат тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ш.Х. экани аниқланган.

Суҳбат 2021 йилнинг 25 июнь куни бўлиб ўтгани, улар аввалдан ўзаро яқин таниш бўлганликлари, Б.Ҳ. ўртоғи билан ҳазиллашмоқчи бўлиб, унга шу мазмунда қўнғироқ қилганлиги маълум бўлди.

Талабага «Ички ишлар бўлимига келтирилган вояга етмаганларни рўйхатга олиш китоби»ни прокуратурага олиб келтириш ҳақида ҳеч қандай кўрсатма ёки топшириқ берилмаган.

Маълум қилинишича, аудиоёзувдаги талаба ва ИИБ ходими 2015—2017 йиллар давомида Ўзбекистон ИИВ Академиясига кириш имтиҳонлари учун биргаликда тайёрланган ва ҳозирга қадар мулоқотда бўлиб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган прокурор ва ИИБ ходими суҳбатлашган аудиоёзув бўйича маълумот берди