18:43 / 02.07.2021
9 442

Ўзбекистонда 1 августгача иш қоғозлари лотин ёзувидаги ўзбек алифбосига ўтказилади


Вазирлар Маҳкамасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич ўтишни тўлиқ таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги 61-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига барча тизим ва соҳаларда муносиб тайёргарлик кўришни назарда тутиб, жорий йилнинг 1 августига қадар Ўзбекистондаги барча жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар, шунингдек, иш қоғозлари ва турли бланклар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланиши бўйича вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига топшириқ берилган.

Маълумот учун, ВМнинг 2021 йил 10 февралдаги қарори билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланганди.

Унга кўра, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилганди:
  • Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида «Ўзбек тилининг имло қоидалари»ни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш;
  • Расмий веб-сайтларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилиши таъминлаш.
Шунингдек, қарорда қуйидагиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланиши кўрсатилганди:
  • шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;
  • иш қоғозлари, турли бланклар;
  • мамлакатдаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.
Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий этилиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси 2021 йил 16 март куни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ва у 31 март куни якунланганди. Кейинроқ Давлат тилини ривожлантириш департаменти матбуот хизмати ушбу ҳужжат муҳокамаси 2021 йил 1 ноябрга қадар давом эттирилишини маълум қилганди.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган, қуйидаги 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат янги ўзбек алифбоси таклиф этилган:


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 1 августгача иш қоғозлари лотин ёзувидаги ўзбек алифбосига ўтказилади