
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Тошкент шаҳрида мобил дастур орқали фуқаролар номидан онлайн кредит олиш билан шуғулланиб келган шахс аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда С.С. исмли фуқаро «Р.Л» ва «О.Н» МЧЖларни норасмий равишда юритиб келиб, ушбу жамият раҳбарлари ва бошқалар билан олдиндан тил бириктирган ҳамда 34 нафар фуқарони гўёки мазкур жамият ишчилари сифатида расмийлаштиргани аниқланган.
Шунингдек, у ушбу фуқароларнинг хабардорлигисиз тижорат банк филиаллари орқали «Joyda» мобил дастури ёрдамида 897 миллион сўм онлайн кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
У олинган кредитнинг 769,7 миллион сўмини қайтармасдан, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар