12:55 / 04.07.2021
2 322

Бир ойда Тошкент вилояти судларининг 4 нафар судьяси ишдан олинди


Кейинги бир ойда Тошкент вилояти судларида фаолият кўрсатиб келган келган тўрт нафар судья ишдан олинди. Бу ҳақда куни кеча судьялар олий кенгаши масъулларининг вилоят суди судьялари билан бўлган учрашувида маълум қилинди.

Кенгаш матбуот хизматига кўра, собиққа айланган судьяларнинг ишдан кетишига коррупциявий омиллар эмас, балки судьялик қасамёди ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани сабаб бўлган.

Бўлиб ўтган тадбир мавзуси судьялар дахлсизлигини таъмишлаш, тизимда коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш, қонун устуворлигини таъминлашга оид бўлиб, бу борадаги муаммо ва камчиликлар Тошкент вилояти судлари фаолияти мисолида таҳлил қилингани айтилади.

Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров тадбир танқидий руҳда ўтганини қуйидагича изоҳлади: бемор одам оғриган жойидан шикоят қилади, саломатлигини тиклаш учун соғ аъзоларини мақтамайди, баски, ютуқлардан кўра кўпроқ кўндаланг турган муаммолар ҳақида гапириб, уларнинг самарали ечимлари устида бош қотириш керак.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият