11:25 / 06.07.2021
3 430

Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирларни ўтказиш вақтинча тўхтатилди


Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати кўпайгани сабабли барча турдаги оммавий тадбирлар ўтказилиши вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, мамлакатда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди. Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилди. Тошкент шаҳрига 28 июндан транспорт воситалари киришига ҳамда кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирларни ўтказиш вақтинча тўхтатилди