21:36 / 06.07.2021
2 741

Олимлар коронавируснинг янги мутацияларидан огоҳлантирмоқда


Фото: «News.myseldon.com»
Vir Biotechnology ва Темпле университети Геномика ва эволюцион тиббиёт институтининг америкалик олимлари математик ҳисоб-китоблар асосида коронавирус мутацияларини прогноз қилишга имкон берадиган прогнозлаш моделини яратишди. Бу ҳақда «Известия» ёзмоқда.

Уларнинг прогнозларига кўра, яқин тўрт ой ичида 22 та янги SARS-Cov-2 мутацияси пайдо бўлади. Шу билан бирга, мутахассислар коронавирусдаги бутун дунё бўйлаб тарқалувчи ва пандемиянинг турли босқичларида ҳаракат қилувчи ўзгаришларни ҳисобга олишади.

Модель уларнинг пайдо бўлишини глобал миқёсда бир фоизгача тарқалмасидан беш ой олдин прогноз қилиши мумкин. Моделни синаб кўриш орқали олимлар нафақат дунё бўйлаб тарқалиб кетган штаммларни, балки L452R, P618R, E484Q мутацияларини ҳам ретроспектив равишда «прогнозлаш» имкониятига эга бўлдилар. Бу эса бутун дунёга тарқалишидан бир неча ой олдин ҳиндларнинг «Дельта» штаммининг пайдо бўлишига олиб келди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар коронавируснинг янги мутацияларидан огоҳлантирмоқда