«Қамчиқ»да юк машинаси ЙТҲга учради ва ёниб кетди

ФВВ қутқарувчилари «Қамчиқ» довонида ЙТҲ оқибатида пайдо бўлган ёнғинни бартараф этдилар.
Ҳодиса бугун, 8 июль куни эрталаб соат 07:00 лар атрофида, «Тошкент-Ўш» халқаро автомобиль йўлининг 242-километрида содир бўлган.
«Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланаётган пахта толаси ортилган юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Оқибатда юк машинаси ёниб кетган.
Машина ҳайдовчиси салондан чиқиб кетишга муваффақ бўлган ва шу сабабли жиддий жароҳат олмаган.

ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, бир неча дақиқада ёнғинни бартараф этишди. Натижада машинага ортилган юкларнинг катта қисми ёнғиндан сақланиб қолинган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.

Изоҳлар 0
…